Хитойда итлар официантлик қилмоқда - видео

Oбуна бўлиш
Шанхайдаги кафелардан бирининг эгаси мижозларга ўзига хос тарзда хизмат кўрсатишни ўйлаб топди. Унинг бу ғояси кўп мижозларга манзур келди. Кафеда меҳмонларга официантлар ўрнига итлар хизмат қилмоқда

Ноодатий ходим бу кафеда QR-код ёзилган футболка кийиб юради. Кафе меҳмонлари ушбу QR-кодни телефонларидаги махсус илова ёрдамида очиб, меню билан танишишлари ва буюртма беришлари мумкин.

Шунингдек, мазкур кафедаги таомлар ҳам одамлар диққатини ўзига жалб қилади. Чунки турли ширинликлар устида итлар акс эттирилган.

Меҳмонлар официантларни силаши ва эркалашлари мумкин. Официант-итлар билан селфи тушишга ҳам рухсат берилган.

Янгиликлар лентаси
0