14:46 16 Январ 2019
Эфир
  • RUB124.97
  • EUR9582.03
  • USD8356.18

Кема бортига 3,8 мингта автомобиль юкланган эди ва у оқим бўйича экипажсиз ҳаракатланмоқда.

Тинч океанида 3,8 мингта автомобиль бўлган кема ёнишда давом этмоқда. Ёнғин ўтган ҳафта, Япониядан Гавайига машиналарни олиб ўтиш вақтида юзага келган. Бортда 21 нафар экипаж аъзоси бўлган. Уларнинг 16 нафари қутқарилди, тўрт нафарининг жасади сувдан топилди, бир киши бедарак йўқолди.

Associated Press маълум қилишича, Nissan концерн вакиллари кема бу маркадаги 3,5 мингта автомобилни олиб ўтаётгани ҳамда бортда уч юзтадан зиёд енгил машина ҳамда қурилиш техникаси бор эканини тасдиқлашган. Компания юкларнинг ҳолати ҳақида маълумотга эга эмас. Nissan вакиллари денгизчилар ва қутқарувчилар ҳаёти борасида хавфсирамоқда.

Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум. Кема оқим бўйича экипажсиз ҳаракатланмоқда. 

Яна видео

Асосий мавзулар