Футбол юлдузи Роберто Карлос ўзбекистонликларга видео орқали мурожаат қилди

Oбуна бўлиш
Жаҳон футболи юлдузи, Бразилия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлган Роберто Карлос Тошкентга бўлажак ташрифи олдидан ўзбекистонликларга видео орқали мурожаат қилди.

Жаҳон футболи юлдузи, Бразилия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлган Роберто Карлос Тошкентга ташрифидан олдин ўзбекистонликларга видео орқали мурожаат қилди.

Роберто Карлос 28 январь куни Тошкентга ташриф буюради. У ташрифи давомида ёш футболчиларга мастер-класслар ўтказиб, меҳрибонлик уйидаги болажонлар билан учрашиши кўзда тутилган.

“Салом, ўзбекистонликлар! Душанба куни сизлар билан бўламан, максимал даражада вақтни унумли ўтказишга умид қиламан. Ишонаманки, сиз ҳам учрашувдан жуда баҳраманд бўласиз”, - деди футболчи.

Шунингдек, Роберто Карлос ўзбекистонлик машҳур футбол юлдузлари ва фахрийлар иштирокида ташкил қилинган 10 дақиқадан иборат 2 таймли ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. 
Мурожаатни тўлиқ Sputnik Ўзбекистон лавҳасида томоша қилишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0