Робот Бамбл Би Ярославл кўчаларини қордан тозаламоқда

Oбуна бўлиш
Кўчаларни қордан тозалаётган робот ҳақидаги янгилик бутун Россия бўйлаб бир зумда тарқалди.

ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. Россиянинг Ярославл шаҳри аҳолиси шаҳар маъмуриятига бир неча бор арз қилишига қарамасдан, кўчаларни қордан тозалаш муаммоси ҳал қилинмасдан келаётган эди, деб ёзади РИА Новости.  

Фуқаролардан бири ушбу муаммони ўзига хос услубда ҳал қилишга уриниб кўрди. У машҳур "Трансформерлар" фильми қаҳрамони - робот Бамбл Бининг костьюмини кийиб кўчаларда қор тозалашга тушди. 

Бундай услубда қор тозалаш жуда самарали бўлмасада, лекин жамоатчилик эътиборни кучалар қордан тозаланмаётганига қаратиш учун - айни муддао. Кўчаларни қордан тозалаётган робот ҳақидаги янгилик бутун Россия бўйлаб бир зумда тарқалди.

Янгиликлар лентаси
0