Афғонлар ватанпарварликни йўқотишган: урушдан кейинги мўрт тинчлик ҳақида ҳикоя - видео

Oбуна бўлиш
Панжшер дарасида туғилган, Москва ВГИК олийгоҳи битирувчиси, “Афғонфильм” киностудияси бош директори Ибрагим Арафи Афғонистонда сўнгги йилларда бўлган мудҳиш воқеалар ҳақида сўзлаб берди.

Ўттиз йил олдин суҳбат бўлган жойда фронт чизиғи ўтган: бу ерда Масуд ҳимояланган, иккинчи тарафдан Қобулдан совет қўшинлари келаётган бўлган.

Арафи совет армиясининг Афғонистондан кетиши ижобий воқеа дея баҳолаган. Чунки уруш Россия ва Афғонистон халқларининг дўстлигини кўп йил давомида вайрон қилиб келган.  

“Энди одамлар Совет иттифоқи ва Россия – Афғонистон душмани эмаслиги англаб етишмоқда. Эзгу ниятлар бўлган, улар ҳарбий воситалар орқали амалга оширилмай қолди.  90 йил ичида Афғонистонда руслар ва совет одамлари жуда кўп нарсани бунёд қилганлигини ҳамма яхши билади. Россиясиз Марказий Осиёнинг баъзи давлатлари йўқолиб кетиб ва уларнинг ҳудудини террорчилар ёки америкаликлар томонидан босиб олинарди деб ҳисоблайди одамлар”, - дейди Арифи.

Ҳозир Панжшерда одамлар тинч яшашмоқда, бироқ жуда камбағал. Эҳтимол, келажакда Афғонистон мустақил ва фаровон бўлади, ҳозирча у 43 давлатнинг ёрдамига муҳтож, шунинг учун ривожланиш ва эркинлик ҳақида гапишиш қийин.

Янгиликлар лентаси
0