01:41 19 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74
Американский бронированный автомобиль HMMWV

Интернетда АҚШ ҳарбий техникаси йўқ қилиниши тасвирга олинган видео пайдо бўлди

© Sputnik / Михаил Палинчак
Видео
Ҳавола олиш
1389 0 0

Исёнчилар Саудия Арабистон миллий гвардиясига тегишли бўлган АҚШда ишлаб чиқарилган 3 та LAV ҳарбий зирҳли машиналарини йўқ қилишди.

ТОШКЕНТ, 15 фев – Sputnik. Интернетда исёнчи-хуситлар томонидан Саудия Арабистонидаги Нажран провинцияси қўлга олинган ҳарбий техника йўқ қилиниши тасвирга олинган видео пайдо бўлди.   

Исёнчилар Саудия Арабистон миллий гвардиясига тегишли бўлган АҚШда ишлаб чиқарилган 3 та LAV ҳарбий зирҳли машиналарини йўқ қилишди.

Яманда 2014 йилдан бери ҳукумат ва “Ансар Алла” шиялар ҳаракати исёнчи-хуситлар ўртасида ҳарбий-сиёсий можаро давом этмоқда.  

Ҳукумат тарафида 2015 йил март ойидан бошлаб Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари ҳарбий коалицияси фаолият кўрсатмоқда.

2018 йил декабрда Яман можароси иштирокчилари илк бор Швецияда БМТ шафелигида музокара ўтказишди. Унда муҳим келишувларга эришилди, хусусан асирга тушганларни алмаштириш, Қизил денгизда жойланган Ходейде порт-шаҳрида жанг тўҳтатиш ва уни БМТ назоратига беришга келишилди.

Асосий мавзулар