16:31 20 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74

Интернетда актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров қаҳвахоналардан бирида бургер туфайли “жанжал кўтаргани” акс этган видео тарқалди.

Видео мобил телефон камерасига олинган. Унда актёр ўзи ўтирган жойдан бирданига туриб, қаҳвахона ходимларини сўроқ-саволга тутаётгани акс этган.

“Ким бу чизбургерни тайёрлади? Бош ошпаз ким ўзи?,” - дея дағдаға қилган актёр.

Бургерни ким тайёрлаганини билгач эса, “Гап йўқ, зўр тайёрлабди” деб кулиб, уни мақтаб қўяди.

Кафега келган меҳмонларга актёрнинг ҳазили маъқул келиб, улар қарсак чалишади.

Яна видео

Асосий мавзулар