Туркманистон президенти автомобилни дрифт услубида бошқарди

Oбуна бўлиш
Бердымухамедов  Nissan автомобиллари ҳақида ижобий фикр билдириб, ушбу компания билан ҳамкорликни йўлга қўйиш кераклигини таъкидлади.

Гурбангулы Бердымухамедов махсус тайёрланган Nissan 370 Z спорт автомобилини дрифт услубида бошқарди. Бу ҳақида “Туркенистан сегодня” нашри хабар қилди.

Хабарда айтилишига кўра, “Туркманистон раҳбари тажрибали пойгачи услубида автомобилни бошқариб, дрифт услубида юқори класс кўрсатган”. Шундан сўнг Бердқмухамедов  Nissan компанияси ишлаб чиқараётган автомобиллар ҳақида ижобий фикр билдириб, Япониянинг ушбу компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳақида гапирган.

Туркманистон раҳбари спорт автомобилларига қизиқиши кўпчиликка яхши маълум. Туркманистон ИИВ қошида ташкил этилган авто спорт мактабида дунёнинг турли брендларига мансуб спорт автомобиллари мавжуд. 2017 йилда Бердқмухамедов BMW M3 автомобилида ҳам дрифт намойиш этган эди.

Янгиликлар лентаси
0