Сидней ҳайвонот боғида ноёб қизил пандачалар дунёга келди

Oбуна бўлиш
Австралиянинг Сидней шаҳрида жойлашган Таронго ҳайвонот боғида ноёб турдаги қизил панда болалари оммага намойиш этилди.

Пандачалар ўтган йилнинг декабрь ойида дунёга келган. Бу ноёб ҳайвонларнинг дунёга келиши бутун ҳайвонот олами учун катта воқеа бўлди.

Қизил ёки кичик панда – бу йиртқич ҳайвон. Улар асосан ўсимлик билан озиқланади.

Қизил панда танасининг узунлиги 51-64 см, думи эса 28-48 см.ни ташкил этади. Эркак панданинг вазни қарийб 3,7-6,2 кг, урғочисиники эса 4,2-6,0 кг.дан иборат.

Янгиликлар лентаси
0