23:34 22 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Пресс-служба президента Узбекистана

Наврўз тантаналари Тошкент шаҳридаги “Humo Arena” мажмуасида бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев барчани Наврўз байрами билан табриклади.

“Бу йилги Наврўз байрами ушбу муаззам саройда ўтаётганида ўзига хос рамзий маъно бор, албатта. Афсонавий Ҳумо қуши – эзгулик ва бахт тимсоли, Наврўз эса баҳор ва бахт айёмидир. Бу икки улуғ тимсол, яъни, Ҳумо ва Наврўз фалсафаси ўзаро уйғун бўлиб, ҳаётимизни янада мазмунли ва мунаввар этгай, иншооллоҳ”, - деди давлат раҳбари.

Мирзиёев барчага "ҳаётингиз баҳор тонгидек тиниқ, бахтли ва фаровон бўлсин! Шарқона Янги йилимиз – Наврўзи оламнинг қадами қутлуғ ва баракали келсин", дея тилак билдирди. 

Наврўз тадбирида чет давлатларнинг элчиларини, халқаро ташкилотлар вакилларини, хорижий меҳмонлар иштирок этишди.

Байрам шўх-шодон қўшиқлар, рақслар билан давом этди. Саҳнада мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудуди анъаналари, ўзига хос санъати, халқ ўйинлари ифодаланди. Фольклор-этнографик жамоалар деҳқончиликка барака тилаб, Наврўз, табиат, меҳр-оқибат ҳақида қўшиқлар айтди. Эстрада хонандаларининг чиқишлари, болакайларнинг ўйин-кулгулари барчага завқ-шавқ улашди. 

Наврўз айёмининг энг эрқин лаҳзаларини Sputnik Ўзбекистан видеосида томоша қилинг.

Яна видео

Асосий мавзулар