11:18 26 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36

Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер Руанда биринчи хонимини ёқиб юборишига оз қолди.

RT хабар беришича, 7 апрел куни Кигалида хотира мажмуаси очилиш маросими ўтказилди.

Тантанали маросим Руандада содир бўлган геноциднинг 25 йиллигига бағишланган, унда 800 минг киши ҳалок бўлди.

Тантанада Руанда президенти Поль Кагаме ва унинг рафиқаси Жаннетт ва ЕК раҳбари Юнкер иштирок этиб, “Ишонч алангаси” хотира мажмуасига олов қўйишди.

Кейин Юнкер қўлида ушлаб турган машъал билан ноқулай тарзда бурилди ва президент рафиқасига тегиб кетишига озгина қолди.  

Хавфсизлик ходимлари шу заҳоти сиёсатчи қўлидан ёнаётган машъални олиб қўйишди.

Яна видео

Асосий мавзулар