Тоқаевнинг расмий кутиб олиш маросими

Oбуна бўлиш
Кўк Саройда Тоқаевни расмий кутиб олиш маросими лавҳалари.

Кўксарой резиденциясида Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Тоқаевнинг расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон ҳукумати вакиллари ва ишбилармонлик доиралари ҳамда дипломатик корпус вакиллари ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Расмий маросимдан сўнг президентлар дастлаб тор доира ва кейин кенг доирадаги учрашувлари бўлиб ўтади. Ундан сўнг президентлар Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий орчилиш маросими иштирок этиши режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 14 апрелда Ўзбекистонга келган эди. Тошкент аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон  бош вазири Абдулла Арипов кутиб олган эди. 

 

Янгиликлар лентаси
0