23:39 17 Июн 2019
Эфир
  • RUB131.33
  • EUR9652.52
  • USD8518.68

Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 14 апрель куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди.

Бугун Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди, шундан сўнг икки давлат раҳбари журналистлар олдида қўшма баёнот билан чиқиш қилдилар.

Президент Мирзиёев ўз нутқи аввалида Токаевни президент этиб тайинлангани билан табриклаб, биринчи давлат ташрифини айнан Ўзбекистондан бошлаганида рамзий маъно борлигини ва бунинг учун Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевдан миннатдорлигини билдирди.

"Иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларига катта аҳамият қаратдик. Қозоғистон ва Ўзбекистон Марказий Осиёда савдо-иқтисодий соҳада етакчи позицияни эгаллаб келмоқда. Минтақа савдо айланмасининг 50%и бизнинг ҳиссамизга тўғри келмоқда. Бу юқори кўрсаткични ушлаб туриш учун биз турли чораларни қўллаб келамиз ва бундан кейин ҳам қўллаймиз", - деди Токаев.

Иккала томон ҳам 2020 йил якунига келиб, иккиёқлама савдо айланмасини 5 миллиард долларга етказишни ўз олдиларига мақсад қилиб олганликларини билдирдилар.

Токаевнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида бўлиб ўтган музокараларда транспорт, логистика, саноат кооперацияси соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Яна видео

Асосий мавзулар