19:05 16 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Fb/Вика Фалина

9 май куни Тошкентда танк услубида безатилган Спарк автомобили пайдо бўлди.

Тошкент кўчаларида 9 май куни Spark-танк пайдо бўлди. Ушбу ҳақидаги видеони Facebook ижтимоий тармоғига Mr.Doppi никли фойдаланувчи жойлаштирди.

Видеолавҳада танк кўринишида безатилган Спарк автомобили акс этган. Унинг орқа томони "Спасибо деду за Победу!" ёзуви билан безатилган. Автомобилда шунингдек 9 майга бағишланган бошқа безаклар ҳам бор. Шунингдек Спаркнинг устида 2 дона Ўзбекистон байроғи ҳам жойлаштирилган. 

Тошкентда бундай автомобиллар камдан-кам учрасада, Россия, Беларусь ҳамда Қозоғистон шаҳарларида Ғалаба кунига атаб безатилган автомобиллар жуда кўп бўлади.

Одатда ушбу автомобиллларда Иккинчи Жаҳон уруши даврида оммавий бўлган "За Победу!", "На Берлин!", "На Запад!" каби ёзувлар бўлади. Германияда ишлаб чиқарилган автомобилларда, баъзан, ҳазиломуз "Трофейный" ёки "Трофей из Берлина" деган ёзувларни ҳам учратиш мумкин. Шунингдек автомобиллар танк минораси ва пушкаси ҳамда сохта пулемётлар билан ҳам безатилиши мумкин. 

Яна видео

Асосий мавзулар