19:31 17 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Видео

Москвада “Ислом давлати” террорчиларининг йирик ҳомийси қўлга олинди – видео

Ҳавола олиш
830 0 0

Федерал хавфсизлик хизмати Москвада “Ислом давлати” уюшмаси террорчиларининг йирик ҳомийсини қўлга олди. У 2015 йилдан бошлаб Суриядаги террорчиларнинг банк карталарига 50 миллион рубл пул ўтказиб берган.

Қўлга олинган шахс – Гуев Георгий Русланович, Шимолий Осетияда туғилган.

Тергов ишида маълум бўлишича, Гуевдан моддий ёрдам олган жангарилар “Ислом давлати”* террорчилик уюшмаси сафида Сурия ҳудудида уруш қилган.

ФХХга кўра, Гуев “Мухажирун” ислом жамғармаси асосчиси Исроил Ахмеднабиевга (терроризм учун қидирувга берилган) пул жўнатган.

Аниқланишича, пуллар террорчилик ҳаракатларини тайёрлаш ва амалга ошириш учун сарфланган.

Гуевнинг уйида ўтказилган тинтув вақтида экстремистик адабиётлар, кўплаб банк карталари ва “ИД” бошлиқларининг йўқномалари ёзилган мобиль телефонлар топилган.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот

Яна видео

Асосий мавзулар