Украина Россия газини транзит қилишдан маҳрум бўлмоқда – видео

Oбуна бўлиш
Болтиқ денгизида “Шимолий оқим -2” газ қувурини қуриш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Бу қурув Россияни Германия билан боғлайди.

Газ қувурининг умумий узунлиги 1,2 минг километрни ташкил қилади. Қурилиш ишлари туну-кун олиб борилмоқда.

Қурилишни Германия, Швеция ва Финляндия қўллаб-қувватлади. АҚШ эса янги санкцияларни киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда АҚШ Энергетика вазири Рик Перри Украина президенти инаугурациясида маълум қилди.

Бу газ қувури ёрдамида Европа мамлакатлари газни ҳар қандай вазиятда узлуксиз ва зарур миқдорда олиш имкониятига эга бўлади.   

Янгиликлар лентаси
0