Хитойда тезлиги самолётдек поезд ишлаб чиқилди

Oбуна бўлиш
Хитойда 600 км/соат тезлик билан ҳаракатланувчи янги поезди ишлаб чиқарилди.

ТОШКЕНТ, 29 май – Sputnik. Хитойнинг China Railway Rolling Stock Corporation (CRRC) компанияси томонидан ишлаб чиқилган янги поезд магнит майдони ёрдамида рельс устида муаллақ ҳаракатланади. Шунинг учун ҳам унга Maglev (магнит ва левитация) деб ном беришган. Рельсга тегмасдан ҳаракатланаётган поезд тўхтатиш учун аэродинамик кучлардан фойдаланилади.

© Twitter / China SCIOПрототип китайского маглева
Хитойда тезлиги самолётдек поезд ишлаб чиқилди - Sputnik Ўзбекистон
Прототип китайского маглева

Компания бош муҳандиси Динга Сансан айтишига кўра, Maglev Пекиндан Шанхайгача бўлган масофани 3,5 соатда босиб ўтади. Самолёт эса ушбу масофани босиб ўтиш учун 4,5 соат вақт сарфлайди.

Хабарда айтилишига кўра, Хитой ҳукумати 2021 йилда Maglev учун тезюрар темирйўллар қуришни бошлайди.  Ишқаланиш кучлари таъсир қилмагани туфайли поезд механизмлари эскирмайди ва издан чиқмайди. Шунингдек поезд ҳаракатланиш вақти шовқин ҳам чиқармайди. Айнан шу сабабли поезд экологик жиҳатдан ҳам тоза ҳисобланади.

© Twitter / China SCIOПрототип китайского маглева
Хитойда тезлиги самолётдек поезд ишлаб чиқилди - Sputnik Ўзбекистон
Прототип китайского маглева

Маълумот учун, бугунги кунда дунёнинг 3 мамлакатида магнит кучи ёрдамида ҳаракатланувчи поездлар бор ва уларнинг барчаси Осиёда – Япония, Жанубий Корея ва Хийтода. Инсониятга магнит ёстиқчали поезд тихими ярим асрдан бери маълум бўлсада, у кенг тарқалиб кетмаган. Бунга сабаб – униг қимматлиги ва янги инфратузилма қуришдир.

Бугунги кунда дунёда энг тез поезд Хитойнинг маглев поезди бўлиб у метро бекати ва аэропорт орасида ҳаракатланади. Поезд 30 км масофани  7 дақиқада босиб ўтади, тезлиги 431 км. Поездлар тезлик рекорди эса Япониянинг Шинкансен LO поездига тегишли. У 2015 йилда 603 км/соат тезлик кўрсатган.   

Янгиликлар лентаси
0