Бир неча сония ҳаммасини ҳал қилди: она ўғлини мўъжиза сабаб қутқариб қолди – видео

Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқда аёл ўғлини қандайдир мўъжиза билан ўлимдан қутқариб қолгани акс этган видео кенг тарқалмоқда.

Ушбу воқеа Колумбиядаги Медельин шаҳрида содир бўлди. Аёл кичик ёшдаги ўғли билан қурилиш компанияси офисига келади. Лифтдан чиқиб, аёл ўз телефони билан овора бўлади. Қаровсиз қолган бола зинапояга яқинлашиб, оралиқдан пастга тушиб кетишига бир баҳя қолади.

Аёл сўнгги сонияларда ўғлини оёғидан ушлаб қолиб, уни ўлимдан асраб қолади.

Шу боис  катталарга ўз болалари билан кўчага чиққанда иложи борича телефондан фойдаланмасликка ёки болаларини бир сонияга бўлса ҳам қаровсиз қолдирмаслик тавсия этилади. Кичик ёшдаги болалар қизиқувчан бўлишади ва уларнинг ўйламасдан қилган ҳаракатлари кўнгилсизликларни келтириб чиқариши ҳеч гап эмас.

Янгиликлар лентаси
0