Маламут зотли итлар уй бекасини кутиб олишди  

Oбуна бўлиш
Итлар ҳечқачон одамдан хафа бўлишмайди ва аксинча кўрсатилган меҳрибонлик учун миннатдорлик билдиришади.

Икки улкан маламут зотли итлар сафардан қайтиб келган уй эгасини кўришдан жуда хурсанд бўлишди. Дастлаб аёл киши кўрпа остига яшириниб ўзини кўрсатмади, лекин итлар унинг ҳидини сезиб у қайтиб келганини билишди.

Аёл киши кўрпадан бошини чиқаришибиланоқ, итлар дарҳол унинг юзини ялашга тушишди. Шу дам уларнинг мутлақ бахтли эканини думини қувноқ ликкиллатишидан билса бўларди.

Ит инсонни дўсти деб бежизга айтишмайди. Дарҳақиқат итлар ўз эгасига жуда садоқатли бўлишади. Улар ҳечқачон одамдан хафа бўлишмайди ва аксинча ҳар бир кўрсатилган меҳрибонлик учун миннатдорлик билдиришади. Баъзан итларга қараб туриб одамларнинг камчиллиги кўплигини тушанади киши.

Янгиликлар лентаси
0