Қашқадарё ҳокими Зафар Рўзиев: “Жуда катта хатоликка йўл қўйдик”

Oбуна бўлиш
Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев ҳам Яккабоғда жамоатчилик билан учрашиб, бўлиб ўтган воқеалар учун узр сўради.

Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев ҳам Яккабоғда жамоатчилик билан учрашиб, бўлиб ўтган воқеалар учун узр сўради.

“Ҳурматли блогерларимиздан, журналистларимиздан, шу масалада азият чеккан тадбиркорларимиздан таъзим қилиб, кечирим сўрайман! Ана шу масалада биз жуда катта хатога йўл қўйдик. Бундан бу ёғига ҳар бир инсон билан индивидуал равишда ишлаймиз, ҳар бир оила билан алоҳида шуғулланамиз”, - деди Қашқадарё вилояти ҳокими.

Шунингдек, у ўз мурожаатида имкон берилса “бузилсин, олиб ташлансин, қўпорилсин”, деган сиёсатдан мутлақо воз кечишини маълум қилган.

Аввалроқ Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ва Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов халқдан узр сўрагани хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари Мансур Туймаев "Ҳисор Сарлочин" компаниясига тегишли савдо дўконларини бузиш ишларини ташкиллаштираётган вақтда мазкур жамиятда ишловчи фуқаро Баҳриддин Исомов ўзига тегишли савдо дўконини бузилишига фаол қаршилик кўрсатиб, Туймаевнинг юзига елим идишда бўлган бензинни сепиб, уни ёқиб юборган эди.

Шавкат Мирзиёев 2 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида қурилиш борасида сусткашликка йўл қўйган ва халқнинг катта норозилигига сабаб бўлаётган раҳбарларни, жумладан, Фарғона, Хоразм ва Қашқадарё вилояти ҳокимларини қаттиқ танқид остига олиб, мамлакат обрўсини нафақат халқ, балки бутун жаҳонга шарманда қилаётганини қайд этиб, халқдан кечирим сўрашларини буюрди.

Янгиликлар лентаси
0