АҚШда чигиртка солинган пицца пишириш йўлга қўйилди – видео

Oбуна бўлиш
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги тамаддихоналардан бирида чигиртка солинган пицца пишириш йўлга қўйилди.

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрига минглаб чигиртка ҳужум қилди. Ҳар қадамда чигиртка.

Тамаддихонлардан бири бундан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди. Ресторанда чигирткадан пицца тайёрлаш бошланди. Янги пицца фақат қўрқмас инсонлар учун мўлжалланган.

“Чигиткалар ҳужуми вақтида бу фикр келди. Ҳамма ёқни чигиртка босди. Биз бундан фойдаланишга қарор қилдик. Биз улардан пицца тайёрлашни бошладик”, - дейди ошпаз.

Чигирткали пицца бир бўлагининг нархи 5,5 долларни ташкил қилади.

Янгиликлар лентаси
0