Ўзбекистон танкчилари финал баҳсида - трансляция якунланди

Oбуна бўлиш
Финалда Ўзбекистон, Вьетнам, Куба ва Уганда ҳарбийлари иштирок этади.

Ўзбекистон танкчилари “Танк биатлони” иккинчи дивизиони финал босқичида иштирок этади.   

13 август куни “Танк биатлони”да 4-чи ярим финал босқичида Ўзбекистон жамоаси энг яхши натижа кўрсатиб, финал босқичига йўл олганди. Ўзбекистон танкчилар 2 соат 37 сонияда финишга етиб келди, ўйин давомида 10 та нишон яксон қилинди.

Бугунги беллашувда Ўзбекистон, Вьетнам, Куба ва Уганда ҳарбийлари жанговар маҳоратларини намойиш қилади.

Мусобақада Т-72 Б-3 танкини бошқариш, тўсиқлардан ўтиш, белгиланган нишонларни яксон қилиш ва имкон қадар қисқа муддатда финиш чизиғига етиб келиш вазифасини амалга оширишди.

Эслатиб ўтамиз, 3-17 август кунлари Москва вилоятининг Алабино полигонида “Танк биатлони” мусобақаси ўтказилмоқда. Ўзбекистон танкчилари бу мусобақада биринчи марта иштирок этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0