АрМИ ғолибларини Тошкентда қаҳрамонлардек кутиб олишди

Oбуна бўлиш
АрМИ-2019 халқаро ҳарбий ўйинларида иштирок этган ўзбекстонлик аскарлар Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди.

V халқаро Армия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон ҳарбийларини Тошкент аэропортида карнай сурнай, зарбоп чопонлар билан кутиб олишди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ҳарбийлар кутиб олишган уларнинг сафдошлари ва оила аъзолари ҳам чиқишди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Министр обороны Узбекистана Баходир Курбанов поздравляет победителей АрМИ - Sputnik Ўзбекистон
"Сиз ҳақиқий ватанпарварларсиз": Ўзбекистон мудофаа вазирининг танкчиларга табриги

Ўзбекистон жамоаси ушбу йил халқаро армия ўйинларининг 14 та мусбақасида муваффақиятли иштирок этди, десак адашмаймиз.Танк биатлони конкурсида илк бор иштирок этган Ўзбекистон танкчилари иккинчи дивизионнинг ғолиби бўлишди ва янаги йилда биринчи дивизионда  иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. 

Шунингдек ўзбекистонлик ҳарбийлар "Тиббий эстафета", "Ишончли дўст", "Эльбрус ҳалқаси", "Разведка аълочилари" ва "Дала ошхонаси" танловларида совринли ўринларни қўлга киритишди.

Барча конкурслар бўйича умумжамоа ҳисобида АрМИ-2019 ўйинлрида Россия жамоаси биринчи, Хитой жамоаси - иккинчи ва Қозоғистон жамоаси учинчи ўринга эга бўлишди. 

Янгиликлар лентаси
0