Ўзбекистон Рязанда қадимий шаҳарлар фестивалида иштирок этди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистондан меҳр билан: Тошкент, Самарқанд ва Бухоро Рязанда нималарни намойиш қилишди.

Россиянинг Рязан шаҳрида қадимий шаҳарлар фестивали бўлиб ўтди. Унда ёши 500 дан ортиқ бўлган шаҳар вакиллари иштирок этди. Хусусан, 35 мамлакатдан 55 та делегация келиб ўз шаҳарлари тарихи, маданияти ва алоҳида хусусиятларини намойиш қилишди.

Фестивальнинг асосий мақсади – тажриба алмашиш, қадимий ва замонавий маданиятларни сақлаб қолиш ва кўпайтиришдир.

Ўзбекистондан ушбу фестивалга Тошкент, Самарқанд ва Бухоро вакиллари келишди. Бухоро вилоят мусиқали-драма театри томошабинларни “Бухороча тўй” томошаси билан хушнуд қилди.

Бошқа шаҳар вакиллари ҳам ўзлари тайёрлаган кўргазмали материалларни намойиш қилишди. Ўзбекистонлик делегацияси меҳмонларни нималар билан ҳайратга солганини видеолавҳамизда томоша қилинг.

Янгиликлар лентаси
0