Регистонда ажойиб томоша - "Шарқ тароналари" очилиш маросимидан видео

Oбуна бўлиш
"Шарқ тароналари" фестивалининг очилиш маросими қандай ўтганини видеолавҳамизда томоша қилинг.

Самарқандда 26 август куни “Шарқ тароналари” халқаро мусиқий фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле нутқ сўзлади.  

Шавкат Мирзиёев фестивалга ташриф буюрган меҳмонларни қутлаб, “Шарқ тароналари” динлар ва миллатларни бирлаштирмоқда деди. 

ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле эса, Самарқанднинг бой тарихи ва Регистон майдонининг улуғвор кўркидан хайратланиб, тарихга саёҳат қилиш учун Самарқанд номини эшитиш кифоя деди. 

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Самарқандда “Шарқ Тароналари” мусиқий фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Унда 75 мамлакатдан 340 нафар меҳмонлар иштирок этишмоқда.

Фестивал доирасида очиқ концертлар, ижодий учрашувлар, илмий анжуманлар, давра суҳбатлари ва мастер-класслар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0