Қайтими керакмас - Путин Эрдўғонга музқаймоқ олиб берди

Oбуна бўлиш
МАКС-2019 кўргазмасида Путин Эрдўғонни ва бошқа меҳмонларни музқаймоқ билан сийлади.

ТОШКЕНТ, 28 авг - Sputnik. Москва вилоятидаги бўлиб ўтаётган МАКС-2019 авиация кўргазмасига бўлган ташриф давомида Россия президенти Владимир Путин Тоййиб Эрдўғонни музқаймоқ билан сийлади. 

Дўконга яқинлашаркан Россия президенти сотувда қандай музқаймоқлар борлиги билан қизиқди.

- Музқаймоқнинг ҳар хили бор: пломбир, шоколадли, қаймоқли, пистали, вологданинг ванилли музқаймоқлари бор, - деди сотувчи. 

- Вологданинг музқаймоғидан беринг, деди Путин ва уни Эрдўғонга тутқазди. Шундан сўнг Россия президенти ўзига ҳам музқаймоқ танлаб олди. 

- Мен учун ҳам тўлайсанми, деб Эрдўғон ҳазиломуз Путинга юзланди. 

- Албатта тўлайман, ахир сиз менинг меҳмонимсиз, деб унга жавоб берди Путин.

- 210 сўм бўлади, - деди сотувчи.

Путин сотувчига 5000 сўм бериб - қайтимини ана унга беринг, соҳани ривожлантириш учун, - деб Россия саноат вазири Денис Мантуровни кўрсатди. 

МАКС кўргазмалари давомида Россия президенти Владимир Путин учун музқаймоқ сотиб олиш ўзига хос анъанага айланиб қолган. Россия президенти ҳар сафар кўргазмани томоша қилганидан сўнг ўз меҳмонларини музқаймоқ билан сийлайди. Бу сафар ҳам шундай бўлди. 

 

Янгиликлар лентаси
0