23:21 01 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
© Sputnik / Дильшода Рахматова.

2030 йилда АЭС ишга тушганига қадар Ўзбекистонда юзлаб кадрлар етиштирилади – Тошкентда НИЯУ МИФИнинг биринчи хорижий филиали очилди.

3 сентябр куни Тошкентда Россия Миллий ядровий изланишлар университетининг (НИЯУ МИФИ) филиали очилиши тантанали маросими бўлиб ўтди.

Унда бош вазир Абдулла Арипов, “Росатом” бош директори Алексей Лихачев, Ўзбекистон Энергетива вазири Алишер Султонов ҳамда “Росатом” ва “Ўзатом” корпорацияси вакиллари иштирок этишди.

“Бизнинг мамлакатда МИФИнинг филиали очилиши – бўлажак АЭС учун малакалаи кадрлар тайёрлаш учун асос бўлади. Ундан ташқари  ушбу олийгоҳ келжакда минглаб ёшларга юқори малакали соҳа – атом энергетикаси соҳасида иш топишга ёрдам беради”, - деди Абдулла Арипов.

Ўз навбатида Алексей Лихачев ҳам Ўзбекистонда атом энергетикаси соҳасини муваффақиятли ривожлантириш учун кадрлар тайёрлаш - асосий масала эканини таъкидлади ҳамда Россия ва Ўзбекистон орасида ушбу соҳада муваффақиятли ҳамкорлик йўлга қўйилганидан мамнунлигини билдирди.

Тантанали сўзлардан кейин меҳмонлар рамзий тасмани кесиб, Ўзбекистондаги НИЯУ МИФИнинг филиали очилганини расман эълон қилишди.

Яна видео

  • Қўринмас-қотил билан кураш: Тошкент патрул хизмати COVID-19га қарши
    Охирги янгиланиш: 20:36 31.03.2020
    20:36 31.03.2020

    Кўринмас-қотил билан кураш: Тошкент патрул хизмати COVID-19га қарши

    Тошкентда шахсий автомашиналарни ҳайдаш тақиқланди. Аҳоли ўзини уйларда изоляция қилган, кўчаларда ҳуқуқ тартибот орган ходимлари навбатчилик қилмоқда.

    658
  • Спортсмены тренируются в условиях домашнего карантина
    Охирги янгиланиш: 10:07 31.03.2020
    10:07 31.03.2020

    Спортчилар карантинни қандай ўтказмоқда - видео

    Ўзбекистонлик спотчилар карантида ҳам жисмоний тарбия билан шуғулланишдан тўхтамаяпти - кимдир штанга ўрнида яқин кишисидан фойдаланмоқда, кимдир резина арқонни устун атрофидан айлантириб шуғулланмоқда, яна биров турли буюмлардан гантел ўрнида фойдаланмоқда. 

    457
  • Охирги янгиланиш: 17:11 30.03.2020
    17:11 30.03.2020

    Қирғизистонда ҳам ёшлар тўйни онлайн ўтказди – видео

    Сўнгги пайтларда коронавирус туфайли тўйни онлайн ўтказиш урфга кирмоқда. Аввалига бундай тўй Қозоғистонда кузатилган эди, энди навбат Қирғизистонга етди.

    468
  • Коронавирусга зарба: махсус карантин зона
    Охирги янгиланиш: 14:29 30.03.2020
    14:29 30.03.2020

    Барча қулайликлар эга бўлган карантин – видео

    Тошкент вилояти Ўртасарой туманида хориждан келган фуқаролар учун карантин зонаси қурилмоқда. Махсус зонада фуқароларни вақтинча жойлаштириш учун барча шароитлар ташкил қилинмоқда.

    727

Асосий мавзулар