Грузияда депутат намойишчилар билан муштлашиб кетди

Oбуна бўлиш
Бугун Грузия парламенти янги Ҳукумат таркибини тасдиқлаши керак. Ушбу муносабат билан Тбилисида кўп сони намойишлар бўлиб ўтмоқда.

“Грузия патриотлари альянси” номли мухолифат партия депутати Эмзар Квициани намойишга чиққан фуқаролар билан жанжаллашиб қолди, деб хабар қилмоқда Sputnik Грузия.

Воқеа кескин тус ола бошлаганида полиция аралашиб, депутатни ўз машинасида намойишчилар олдидан олиб кетади.

Айтиш жоизки, сўнгги бир неча кун давомида Грузия сиёсий ҳаётида жиддий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Хусусан, бугундан бошлаб, Грузия парламенти янги Ҳукумат таркибини тасдиқлаши керак.

Унга кўра, бош вазир этиб собиқ ичкиш ишлар вазири Георгий Гахари тайинланади, унинг ўрнига эса собиқ ДХХси раиси Вахтанг Гомелаури эгаллаши керак. Мудофаа вазири этиб эса, бугун “Грузия орзуси” партиясига етакчилик қилаётган Ираклий Гарибашвили тайинланиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0