08:02 07 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Sputnik

“РИА Новости Украина” раҳбари Кирилл Вишинский 16 ойлик қамоқдан сўнг тилхат асосида озод этилди.

7 сентябрь куни Украина ва Россия ўртасида маҳбусларни алмашиш тадбири ўтказилди. Бунинг натижасида ҳар бир томондан 35 киши ватанига қайтди. Киевдан махсус борт билан журналист Кирилл Вишинский ҳам келди.

Бугун 9 сентябрь куни “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлигида журналист Кирилл Вишинскийнинг матбуот анжумани ўтказилди. Тадбир бошланишидан олдин журналистнинг ҳамкасблари кутиб олди.

Ҳамкасблар Кирилл озод бўлгандан сўнг, айтган энг ёрқин ибораси: “журналист қамоқда қолмаслиги керак” деб ёзилган футболкани совға қилишди.

“Мени кутганингиз учун раҳмат”, - деб миннатдорлик изҳор этди Вишинский.

Яна видео

Асосий мавзулар