Тиматининг кийим бренди хорижий махсус хизматлар диққатини тортди

Oбуна бўлиш
Тиматининг Россия символикаси туширилган кийимларида Латвия махсус хизматлари "Кремль қўли"ни топди.

Россиялик машҳур рэпер Тимати Сентябр бошида Латвияда ўзининг Black Star номли бренди остида кийим сотишга ихтисослашган магазинини очган эди.

Бироз вақт ўтиб ушбу магазинда сотилаётган кийимларда Россия символикаси борлиги маҳаллий ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлди, кейинчалик бунга Латвия махсус хизматлари ҳам ўз эътиборини қаратди.

“Латвия ДХХси ушбу вазиятга баҳо беради.  Россия символикаси туширилган буюмлар сотилишида Кремль ўзининг геосиёсий йўналишини тарғиб қилишини кўриш мумкин”, - дейилган Латвия махсус хизмати хабарида.

Ушбу вазиятга ижтимоий тармоқларда қандай муносабатлар билдирилаётгани ҳақида батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.

Янгиликлар лентаси
0