03:11 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Sputnik / Дильшода Рахматова

Шу боис, фарзандларини боғчага ёки мактабга олиб келиб, олиб кетаётган ота-оналар, ёки бошқа йўловчилар пиёдалар йўлагидан ўтаётганда, машиналарга қарата қўлларини силтаб. светофорни кўрсатишга мажбур бўлмоқда

Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Амир Темур шох кўчасида пиёдалар ҳаракатланиши хавфли бўлиб қолди.

Илгарироқ, Юнусобод тумани Амир Темур шох кўчасининг жиноий ишлар бўйича туман суди қисми метронинг Юнусобод линияси қурилиши муносабати билан 1 декабрга қадар қисман ёпилиши эълон қилинган эди.

Айни вақтда икки томонлама ҳаракат вақтинчалик йўлнинг бир томонида амалга оширилмоқда.

Sputnik Ўзбекистон мухбирининг айтишича, учинчи кундирки, пиёдалар пиёдалар йўлакчасида ўтишда қийинчиликларга дуч келишмоқда. Йўлни кесиб ўтиш - хавфли трюкларни бажариш билан тенг бўлиб қолди.

Ҳайдовчилар яшил чироқни инкор этмоқда, пиёдалар учун яшил чироқ ёнганида тезликни пасайтиришни хаёлига ҳам келтирмаяпти. Пиёдалар учун яшил чироқ ёнганида йўл кесиб ўтишга жазм қилганларга қарата тўхтовсиз сигнал чалмоқда. Айримлари, ҳатто пиёдаларни ҳақорат қилишгача бормоқда.

Одамлар нима қилишни билмай, тўхташи билан, уларнинг йўлини кесиб ўтмоқда.

Шу боис, фарзандларини боғчага ёки мактабга олиб келиб, олиб кетаётган ота-оналар, ёки бошқа йўловчилар пиёдалар йўлагидан ўтаётганда, машиналарга қарата қўлларини силтаб, светофорни кўрсатишга мажбур бўлмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ушбу вазиятни назоратга олади, деб умид қиламиз.

Яна видео

Асосий мавзулар