05:05 15 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Совет Федерации

Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоққа қўшилиши мумкин. Бу масала хусусида Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко изоҳ берди.

Россия парламенти Юқори палатаси раҳбарининг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий алоқаларига янги туртки беради ва республика иқтисодиётига замонавий чақириқларга самарали қарши туриш имконини беради.

Валентина Матвиенко Россия Федерацияси ва Ўзбекистон парламенти аъзолари, ўз навбатида, “евроосиё оиласи”га қўшилиш узоқ вақтга чўзилмаслиги учун бу жараёнга ўз ҳиссаларини қўшишлари кераклигини таъкидлади.

Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раисининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги нутқидан лавҳани Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилишингиз мумкин.

Яна видео

Асосий мавзулар