02:27 22 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
© Sputnik / Рамиз Бахтияров

Нива зўрми ёки Land Cruiser ? - Тошкент яқинида жип-триал пойгаси бўлиб ўтди. Унда 20дан ортиқ автомобиллар иштирок этди.

Ўтган дом олиш кунлариди Тошкент яқинида йўлтанламас автомобиллар пойгаси бўлиб ўтди. Бахт кўли ва Гольф оралиғида 4х4 автоммобиллар пойгаси бўлиб ўтди. Пойга ташкилотчилари "4х4 Стандарт" ва "4х4 Экстрим" номли 2та трасса тайёрлашган эди. Улар ўз номидан келиб чиққан ҳолда турли мураккаблик даражасига эга. Вазифа оддий – ушбу трассалардан бирини имкон қадар тезроқ босиб ўтиш.

Пойгада Унда Ўзбекистоннинг турли бурчакларидан келган 20та экипаж ҳамда қозоғистонлик меҳмонлар штирок этишди. Трасса мураккаблигига қараб, иштирокчилар 2та гуруҳга бўлинишди.

Энг мураккаб тоифада қозоғистонлик экипаж Отабек ва Абдужалил Курбановлар махсус тайёрланган автомобилда ғолиб чиқишди. Иккинчи ўрин Сайдулла Насыров ва унинг штурмани Ислам Ильясовга насиб этди. "Бронза" бўлса - Никита Клочков ва Мухамад Мухамедовга берилди.

"Стандарт" доифасида ғалаба Зиёвуддин Нуриддинов ва Нариман Ачилов, иккинчи ўрин - Ильес Иномжонов ва унинг штурмани Фарход Абдумаджиевга ва 3 – ўрин Илья Родченков ҳамда  Тимур Отабулаевларга насиб этди.

Яна видео

Асосий мавзулар