12:10 25 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
© Sputnik / Рамиз Бахтияров

"Тошкент Сити" мажмуасида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Мирзиёев ўз нутыи аввалида, дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили ўзбек халқи учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилиги тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадрият эканлигини таъкидлаб ўтди.

"Кимда-ким ўзбек тилининг бор латофатини, жозибаси ва таъсир кучини, чексиз имкониятларини ҳис қилмоқчи бўлса, мунис оналаримизнинг аллаларини, минг йиллик достонларимизни, ўлмас мақомларимизни эшитсин, бахши ва ҳофизларимизнинг сеҳрли қўшиқларига қулоқ тутсин", - деди президент.

 

 

Ўзбекистон раҳбари давлат тилини ривожлантиришга қаратилган ишларнинг мантиқий давоми сифатида бугун мамлакатда яна бир муҳим қадам қўйилганини эълон қилди.

"Мен бугун "Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонга имзо чекдим. Унга биноан "Давлат тили ҳақида"ги қонун қабул қилинган куннинг улкан тарихий ўрни ва аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда, 21 октябрь санаси юртимизда "Ўзбек тили байрами куни" деб белгиланди", - дея эълон қилди президент.

Яна видео

  • АҚШ Шимолий оқим - 2га қарши коалиция тузади: бу қурилишни тўхтатадими?
    Охирги янгиланиш: 12:17 24.09.2020
    12:17 24.09.2020

    АҚШ "Шимолий оқим - 2"га қарши коалиция тузади: бу қурилишни тўхтатадими?

    АҚШ “Шимолий оқим 2” газ қувури қурилишини тўхтатишга уринишнинг янги усулини ўйлаб топди. Давлат департаменти раҳбари Майк Помпео таъкидлашича, америкаликлар коалиция тузмоқчи.

    222
  • Охирги янгиланиш: 18:08 23.09.2020
    18:08 23.09.2020

    ЭФИР ЯКУНЛАНДИ. Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқиши

    Бугун, 23 сентябрь куни, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси етмиш бешинчи юбилей сессиясининг юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларида иштирок этади.

    334
  • Коронавирусга қарши Россия вакцинаси: қайси давлатлар уни сотиб олмоқчи
    Охирги янгиланиш: 18:55 22.09.2020
    18:55 22.09.2020

    Қайси давлатлар Россия вакцинасини сотиб олмоқчи

    Пандемия қачон тугайди? Эҳтимол, бу савол барчани ташвишлантирмоқда. Россия “Спутник V” вакцинаси коронавирус билан боғлиқ воқеага нуқта қўйишга ёрдам беради.

    885
  • Грузияда Муносиб шерик - 2020 машқлари якунланди. НАТО ҳарбийлари мамлакатда нима қилди?
    Охирги янгиланиш: 14:35 22.09.2020
    14:35 22.09.2020

    НАТО ҳарбийлари Грузияда нима қилди?

    Грузияда "Муносиб шерик-2020" халқаро ҳарбий машқлари якунланди. Маневрларда қатнашиш учун Грузиянинг ўзидан ва АҚШ, Польша, Франция, Буюк Британиядан 3 мингга яқин ҳарбий хизматчи етиб келди.

    543

Асосий мавзулар