02:27 22 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Ruptly

АҚШ Туркияни Сурия шимолида амалиётни тўхтатишга кўндирди. Бироқ “Тинчлик булоғи” НАТОни ичидан ёришни давом этмоқда.

Франциянинг “Миллий бирлашма” партияси раҳбари Марин Ле Пен Туркиянинг курдларга қарши ҳаракатлари туфайли НАТОдан чиқарилишини таклиф қилди.

Шимолий Атлантика иттифоқининг келажаги Франция президенти Эммануэл Макронда ҳам шубҳа туғдирди. Унинг сўзларига кўра, минтақада рўй берган ҳодисалар Ғарб ва НАТОнинг қўпол ҳатоси бўлди.

“Ўйлайманки, узоқ вақт давомида биз билан курашган шериклар орасида обрўимизни пасайтирди. Менимча, бу НАТО фаолиятига шубҳа туғдиради”, - деди Франция етакчиси.

Бундай шароитда Алянсни келажакда нимани кутмоқда ва бу жиддий ички инқироздан омон чиқадими – бу саволлар Эрдоғаннинг Сочига Россия президент Владимир Путин билан учрашув арафасида экспертларни қизиқтирмоқда.

Бундан аввал Туркия раҳбари Анқара Москва билан муносабатларни чуқурлаштириш ва ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш истаги ҳақида бир неча бор айтган эди. Айниқса,  Россия Яқин Шарқдаги асосий ўйинчи ҳисобланади.

Яна видео

Асосий мавзулар