ОДКБ: олти давлат иттифоқининг тарихи - видео

Oбуна бўлиш
Бишкекда 28 ноябрь куни ОДКБ саммити ўтказилади. Унда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон президентлари ва Армения бош вазири иштирок этадилар.

Йиғилиш кун тартибига умумий ҳисобга 21 та масала қўйилган.  

Президентлар халқаро ва минтақавий хавфсизлик, тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлаш масалалари, глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича БМТ билан ўзаро ҳамкорлик ва ОДКБга аъзо давлатларнинг ташқи сиёсий фаолиятини мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қиладилар.

Бундан ташқари, ташкилотнинг ҳарбий салоҳиятини ривожлантириш ва таҳдидларга қарши чораларни такомиллаштириш, шу жумладан ахборот хавфсизлиги масалалари кўриб чиқилади. Яна бир муҳим масала – Улуғ Ватан урушида ғалабанинг 75 йиллигини нишонлаш.

Эслатиб ўтамиз, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бундан 27 йил олдин, 1992 йил 15 майда Тошкентда Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари томонидан имзоланган ОДКБ шартномасидан бошланади.

Бир оздан сўнг Кейинчалик унга Озарбайжон, Беларусь ва Грузия қўшилди. Шартнома 1994 йил 20 апрелда миллий ратификация процедуралари тугаганидан кейин кучга кирди.

Кейинчалик Озарбайжон, Грузия ва Ўзбекистон ташкилотда аъзоликни тўхтатишди.

Янгиликлар лентаси
0