Трампнинг Афғонистонга “махфий” ташрифи – видео

Oбуна бўлиш
АҚШ президенти Дональд Трамп кутилмаганда Афғонистонга ташриф буюрди. У ерда АҚШ ҳарбийлари билан учрашди.

Ташриф давомида Трамп мамлакат президенти Ашраф Ғани билан учрашди.

Учрашувдан сўнг АҚШ етакчиси “Толибон” ҳаракати билан тинчлик битимини имзолашга ҳаракат қилаётганини айтди.

“Биз келишувга ёки тўлиқ ғалабага эришмагунимизча, бу ерда қолмоқчимиз”, - деди Трамп.

2001 йил 11 сентябр терактидан сўнг АҚШ қўшинлари Афғонистонга кирди. Бугунги кунда Афғонистонда 13 минг ҳарбийлари мавжуд.

Янгиликлар лентаси
0