WADA россиялик спортчиларга ультиматум қўйди

Oбуна бўлиш
Ё бетараф байроқ остида иштирок этасан, ё умуман иштирок этмайсан - WADA россиялик спортчилар олдида танлов қўйди.

Халқаро антидопинг қўмитаси (WADA) россиялик спортчиларни 4 йилга халқаро нуфузли мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан ҳамда Россияда ана шундай мусобақалар ташкил қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилди. 

WADA айтишига кўра, фақат Россия антидопинг қўмитаси фаолиятига қаратилган бўлиб, у ҳеч қанда қоидабузарликка йўл қўймаган спортчилар учун йирик халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқини сақлаб қолган. Лекин спортчилар фақат нейтрал байроқ остида мусобақаларда иштирок этишлари мумкин. Россия байроғидан фойдаланиш таъқиқланади. 

WADA шунингдек россиялик спорт амалдорлари ва расмий шахсларини ҳам мусобақаларда иштирок этишини таъқиқлаган. 

Эслатиб ўтамиз, Россияда допинг можароси 2014 йилда Сочи Олимпиадасидан сўнг бошланган эди. Ўшанда хорижга қочиб кетган Москва антидопинг лабораторияси директори Григорий Родченков кўрсатмаларига асосан, Россияни допинг-синовлари билан боғлиқ фирибгарликда айблашганди. 

Москва, ўз навбатида ушбу айбловларни рад этиб, ушбу иш сиёсийлаштирилганини таъкидламоқда.  

Янгиликлар лентаси
0