Ўзбекистонлик ёш хоккейчи Александр Овечкинни Янги йил билан табриклади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик ёш хокейчи Александр Овечкинга Янги йилга видео табрик йўллаб, машҳур хоккейчидан жавоб олди.

Айни дамда Россияда шуғулланаётган ўзбекистонлик ёш хоккейчи Салоҳиддин Азимов машҳур NHL юлдузи, Washington Capitals ҳужумчиси Александр Овечкинга янги йил табрига йўллаб ундан жавоб олди.

“Менинг исмим Салоҳиддин, қисқача Салаҳ, ўзимнинг энг яхши кўрган хоккейчим Александр Овечкинни Янги йил билан табриклайман. Мен 8 рақамни танлашим сабаби – сизга ўхшаган хоккейчи бўлишни истайман. Мен сизга ва оилангизга янги йилда бахт ва омад тилайман. Янги 2020 йилда сизнинг ўйнаётган Washington Capitals жамоасини кўришни орзу қилдим”, - деган ўз табригида Салоҳиддин.

Россиялик машҳур хоккейчи, Стэнли кубоги соҳиби ва бир неча бор жаҳон чемпиони бўлган Александр Овечкин ёш хоккейчига жавоб йўллади.

“Салом, Салаҳ!, Мен ҳам сени Янги йил билан табриклайман. Сенга спортда ва ҳаётда омад тилайман!”, - деди Овечкин ўз табригида.  

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ёш хоккейчи Салоҳиддин Азимов айни дамда Россиянинг “Автомобилист” хоккей клубининг “Спартаковец” номли юниор жамоасида хоккей ўйнайди. У олдин Тошкентда “Бинокор” хоккей жамоасида тайёрланган.

Янгиликлар лентаси
0