Хотин-қизлар Ватан ҳимоячиларини табриклашди - видео

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон хотин-қизлари 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни билан барча аскару зобитларни табриклашди.

Sputnik мухбири 11 январ куни Тошкентдаги Халқлар Дўстлиги майдонида бўлиб ўтган ҳарбий техника кўргазмасида бўлиб, у ерда аёлларнинг ватан ҳимоячиларига айтган байрам табрикларини ёзиб олди. Эътиборингизга ушбу видеолавҳалардан айримларини тақдим этамиз. 

Маълумот учун 14 январ – Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни байрами ҳисобланади. Ушбу байрам 1994 йилдан буён нишонланиб келмоқда. Ўзбекистон қуролли кучлари 1993 йилнинг 29 декабрида ташкил этилган.

Бугунги кунда Ўзбекистон Қуролли кучлари ўз ҳарбий қуввати бўйича Марказий Осиё ҳудудида етакчи ўринга чиқиб олган. Globalfirepower рейтингида Ўзбекистон дунё мамлакатлари орасида бир неча йилдан буён 48 ўринни эгаллаб келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0