10:26 20 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Видео

ЕОИИ фуқаролари иш жойидан қатъий назар нафақа олади – Мишустин  

Ҳавола олиш
617 0 0
Sputnik

Евроосиё иқтисодий иттифоқи фуқаролари Иттифоқнинг қайси мамлакатида ишлашидан қатъий назар - нафақа олиши кафотлатланади.

Россия бош вазири Михаил Мишустин Қозоғитонда бўлиб ўтган ЕОИИ ҳукуматлараро кенгаши мажлисида Иттифоқ учун муҳим қарорлар қабул қилинганини айтди. Хусусан, бош вазир нафқалар мавзусида тўхталди.

“ЕОИИ фуқароларини нафақа билан таъминлаш ҳақидаги келишув кучга кирди. У “бешлик”нинг барча фуқароларига иш жойидан қатъий назар нафақа олиш имконини беради. Бу миллионлаб кишилар манфаатига таъсир қилади”, - деди Мишустин.

Ундан ташқари Россия бош вазири Иттифоқ фуқаролари учун ЕОИИ ҳудудидаги барча музей ва кўргазмаларга кириш чипталари бир хил нархда сотилишини хабар қилди.

“Ростдан ҳам Иттифоқ фуқаролари кўргазма ва маданий тадбирларга хорижликлар сифатида чипта сотиб олиши – бу ғалати ҳол эди”, - деди бош вазир.

Эслатиб ўтамиз, ЕОИИ ҳукуматлараро кенгаши мажлиси Қозоғистон Жанубий пойтахтида 31 январ куни бўлиб ўтган эди. Унда Арманистон, Қозоғистон, Беларус, Қирғизистон ва Россия бош вазирлари иштирок этишди.

Яна видео

Асосий мавзулар