Муроджон Аҳмадалиевнинг юлдузли онлари: чемпион қандай кутиб олинди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон бокс спорти тарихида илк маротаба WBA ва IBF йўналишларида ғалаба қозонган Муроджон Аҳмадалиевни миллий қаҳрамон сифатида кутиб олишди.

Тошкент аэропортида Муроджон Аҳмадалиевни кутиш олиш учун нафақат расмийлар, яқинлари ва дўстлари, балки юзлаб мухлислари ҳам келишди.

Олимпия шон-шуҳрати музейида спортчини эришган ғалабаси учун тақдирлаш маросими ўтказилди.

Награждение боксера Муроджона Ахмадалиева   - Sputnik Ўзбекистон
Президент Муроджон Аҳмадалиевга Tracker ва уч хонали уй совға қилди - фото

Ўзбекистон чемпионига республика бош вазири Абдулла Ариповнинг шахсан ўзи “Ўзбекистон фахри” медалини топширди. У спортчининг ота-онасига улғайтирган ўғли учун миннатдорчилик билдирди ва бу ғалаба бутун Ўзбекистон учун муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, бош вазир боксчига президент совғаси сифатида “Tracker” автомобили ҳамда Тошкент шаҳридан уч хонали уй калитини тақдим этди.

“Ўзбекистон ёшлари мендан ўрнак олаётганидан мен фахрланиб, хурсанд бўламан. Худо хоҳласа, олдимда жуда катта мақсадларим бор. Бутун ўзбек халқини, мураббийларимни ғалабарим билан хурсанд қиламан”, - деди  Муроджон Аҳмадалиев.

Чемпион қандай кутиб олинганини Sputnik видеолавҳасида батафсил томоша қилинг.

Янгиликлар лентаси
0