Қорли фожиа: Туркиядаги қор кўчкилари 38 кишининг умрига зомин бўлди

Oбуна бўлиш
Қор остида ҳозигача одамлар борлиги айтилмоқда. Ҳалокат юз берган ҳудудда қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Туркиянинг Ван вилоятида иккита қор кўчки оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортмоқда. Сўнгги маълумотларга қараганда, камида 38 киши қурбон бўлган.

Шавкат Мирзиёев выразил соболезнования (https://president.uz/ru/lists/view/3348) Президенту Турции Реджепу Тайипу Эрдогану в связи с многочисленными жертвами и пострадавшими в результате схода лавины в провинции Ван на востоке Турции. - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди

Биринчи кўчки сешанба куни кечқурун Ван - Бахчисарай трассасида  рўй берган. Қор кўчкиси оқибатида йўлдаги йўловчиси бўлган микроавтобус 40 метрлик жарликдан пастга қулаган. Автомобиль ҳайдовчиси ва тирик қолган етти йўловчи қутқарувчиларни чақиришга муваффақ бўлишган.

Қидирув-қутқарув ишлари бошланган, 200 га яқин одам жалб қилинган. Ўша пайт иккинчи кўчки юз берган. У камида бешта машинани босиб қолган, қор остида 50 дан ортиқ киши қолиб кетган. Баъзилари чиқишга муваффақ бўлишди, баъзилари эса йўқ.

Ҳалок бўлганлар орасида саккизта полиция ходими ва учта ўт ўчирувчилар бор. Яна икки киши бедарак йўқолган.

Янгиликлар лентаси
0