07:53 24 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49

Жорий йил 6 феврал куни Sputnik мухбири Тошкент вилоятида жойлашган ИИБ ППС ва ЖТСБ кинология хизмати хизмат итлари питомнигида бўлди.

Тошкент вилояти ИИББ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси хузуридаги Кинология хизмати хизмат итлар питомниги 2001 йил апрель ойида ташкил топган бўлиб, ҳозирги кунда вилоят ИИББ Кинология хизмати объекти ҳисобланади. 

Унда фаолият юритиб келаётган ходимларининг айтишича, бугунги кунда бу ерда 63 та хизмат итлари тарбияланмоқда.

Мазкур хизматчи итлар ёрдамида 2019 йил давомида 299 та турли хил жиноятлар фош этилган. Шундан гиёҳванд моддаларини изловчи итлар 20 та жиноятлар очилишига хизмат қилган.

Шунингдек, кинологлар сони 10 та бўлиб, вилоят бўйича улар сони 30 нафарни ташкил этади.

Кинологлар кун давомида итлар билан эрталабдан тушлик вақтигача 1,5 соат, тушдан кечгача 1,5-2 соат давомида машғулотлар олиб боришади.

Хизмат итлари Италиядан келтириладиган махсус овқатлар, гўшт ҳамда сосиска билан озиқлантирилади. Вазни катта бўлган итларга 500 граммгача овқат берилади.

Яна видео

Асосий мавзулар