14:34 06 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Видео

Хоккей афсоналарига уларнинг Тошкентдаги янги хонадонларини кўрсатишди – видео

Ҳавола олиш
31001
© Sputnik / Рамиз Бахтияров

Ўзбекистон пойтахтида хоккей афсоналари иштирокида ўйин ўтказилди. Бундан ташқари, таниқли спортчиларга Tashkent City᾽даги янги хонадонлар калити тақдим этилди.

Ўзбекистонга яна кўп карра жаҳон ва Олимпия ўйинлари чемпионлари афсонавий хоккейчилар ташриф буюришди. Улар ўтган йили Тошкентдаги “Humo Arena” муз саройини тантанали очилиш маросимида иштирок этишган эди. Ўшанда мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев ушбу тадбирга меҳмон сифатида ташриф буюрган россиялик хоккей юлдузларига пойтахтдан уй-жой беришни, токи “улар Тошкентга меҳмон бўлиб эмас, балки ўз уйига келгандек бўлишсин”, деган таклифни берганди.

“Тўғрисини айтсам, ўтган йилнинг мартида муҳтарам президентдан ушбу таклифни эшитганимда, ўйлаган эдим: яхши ҳазил. Энди эса бу айни ҳақиқат эканини кўриб турибман.  Биз ушбу совғадан ғоят таъсирландик – бунақаси ҳаётда бир марта бўлади”, - деди ҳаяжондан титраган овоз билан Россияда хизмат кўрсатган мураббий, кўп карра жаҳон чемпиони Александр Якушев.

Меҳмонларга шу ернинг ўзида уларнинг бўлажак хонадонларини кўрсатишди. Ушбу хонадонларни 2020 йилнинг майида фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Спортчилар хоналарни томоша қилиб, унга баҳо беришди.

Вручение ключей от квартир в Ташкенте и сертификатов звездам советского хоккея
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Вручение ключей от квартир в Ташкенте и сертификатов звездам советского хоккея

“Ушбу шараф учун Ўзбекистон президенти ва шаҳар ҳукуматидан ғоят миннатдормиз. Энди Тошкентга тез-тез келиб турамиз, хоккей, ўсмирлар спортини ривожлантиришга ёрдам берамиз”, - деди жилмайиб афсонавий хоккейчи, Стенли кубоги соҳиби Валерий Каменский.

Каменский янги уйига оиласини албатта олиб келишини қўшимча қилди. Қолаверса, унинг турмуш ўртоғи фарғоналик.

Афсонавий спортчиларга сертификат ва хонадонлар калити қандай тақдим этилгани Sputnik видеолавҳасида.

Яна видео

Асосий мавзулар