09:08 07 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22

Хоккей матчларига эндигина кўникиб бораётган тошкентлик томошабинлар учун бу биринчи хоккей мушлашуви бўлди. Хоккейчилардан бирининг юзидан қон чиқди. 

Тошкентдаги “Хумо” муз саройида Ўзбекистонинг “Хумо” ва Россиянинг “Торес” жамоалари ўйинида Ўзбекистон жамоаси ўзининг биринчи йирик ғалабасига эришди. Евгений Попихин жамоаси 4:1 ҳисобда ғалабага эришди. Sputnik мухбири хабарига асосан. 

Лекин ўйиннинг энг қизиқ жойи, бу “Хумо”нинг украиналик легионери Игорь Мережко ва "Торос" ҳимоячиси Андрей Банников мушлашуви бўлди десак хато бўлмайди. Хоккейчилар бир неча дақиқа давомида яхшигина “бокс” намойиш қилишди.

Защитник ХК Торос Андрей Банников после драки с игроком Хумо Игорем Мережко в матче ВХЛ
Пресс-служба ХК "Хумо"
Защитник ХК "Торос" Андрей Банников после драки с игроком "Хумо" Игорем Мережко в матче ВХЛ

Ушбу кутилмаган томоша трибунадагиларга ҳам маъқул келди десак адашмаймиз. Хоккей матчларига эндигина кўникиб бораётган тошкентлик томошабинлар учун бу биринчи хоккей мушлашуви бўлди. Андрей Банниковнинг юзидан қон ҳам чиқди. 

Кутилганидек ҳакам иккала хоккейчини ҳам 5 дақиқага ўйиндан четлатди.

Эслатиб ўтамиз, Хумо жамоаси плей-офф сериясида бўлиб ўтган 2та дастлабки ўйинларни бой берган эди. Навбатдаги ўйин 27 феврал куни  бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Яна видео

Асосий мавзулар