22:16 07 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22

8-март — Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан машҳур спортчилар ва фаоллар латофатли, назокатли, меҳрибон аёлларни байрам билан табриклашди.

8-март — Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати Sputnik чемпионлар билан биргаликда бетакрор аёллар учун кичик бир ҳадя тайёрлади.

Дзюдо бўйича икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров, бокснинг икки тоифаси бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев,  футбол бўйича 11 карра мамлакат чемпиони ва миллий ёш терма жамоа мураббийи Тимур Кападзе ҳамда республикада югуриш ҳаракати асосчиси Андрей Куликов, “Бинокор” хоккей клуби директори Абдумаджид Насиров ва “Стальные скорпионы” мотоклуби раҳбари Mr.Mishel барча азиз аёллар, мўътабар онажонлар, муҳтарама опа-сингилларни чин қалбдан муборакбод этишди.

Уларга гўзал чеҳраларидан табассум аримаслиги, хонадонларида ҳамиша тинчлик ва бахтиёрлик ҳукм суриши, доимо соғ-саломат бўлишларини тилаб, эзгу ниятларини билдиришди.

Биз ҳам, ўз навбатида, мунис аёлларимизга "Ҳамиша бахтимизга соғ-омон бўлинг. Ҳеч қачон чеҳрангиздан табассум аримасин. Юрт тинчлиги ва раванқи, оила фаровонлиги йўлида кўрсатаётган жасоратингиз сўнмасин! Байрам муборак бўлсин, меҳрибон аёллар!" дея тилак билдирамиз.

Байрам табриги Sputnik лавҳасида.

Яна видео

Асосий мавзулар