Ўзбек дипломатларининг Ғалаба юбилейига бағишланган видеоси россияликларни йиғлатди

Oбуна бўлиш
Екатеринбургдаги Ўзбекистоннинг бош консулхонаси фашизм устидан ғалаба юбилейига бағиланган видеоролик тайёрлади. Дипмиссия ходимлари Ғофур Ғуломнинг машҳур “Сен етим эмассан” шеърини ўқишди.

Ўзбекистонда, собиқ СССРнинг аксарият давлатлари каби, Иккинчи Жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўришмоқда. Екатеринбургдаги республиканинг дипломатик корпус вакиллари ўзбек халқи ва бутун иттифоқ тарихидаги энг муҳим ва қаҳрамонлик саҳифаси ҳақида ҳикоя қилувчи таъсирчан видеони тайёрладилар.

Видео асосига Ғофур Ғуломнинг машҳур “Сен етим эмассан” шеъри ҳамда Шуҳрат Аббасовнинг фильмдаги эпизод лавҳаси кирди.

Иккинчи Жаҳон уруши даврида Ўзбекистон Совет Иттифоқининг босиб олинган ҳудудларидан бир ярим миллион киши эвакуация қилинганларни қабул қилди. Бир неча юз минг етимлар бу меҳмондўст заминда иккинчи уйларини ва янги ота-оналарини топдилар. 15 нафар болани асраб олган темирчи Шомаҳмудовлар оиласининг ёрқин мисоли ҳаммага маълум.

Ушбу видео ана шундай инсонларнинг жасорати ва фашизмга қарши курашда жонини фидо қилганлар хотирасига бағишланган. Видеони саккиз мингдан ортиқ киши томоша қилди.

Янгиликлар лентаси
0