10:13 24 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Видео

Чемпионлар коронавирусга қарши: спортчилар ўзбекистонликларга мурожаат қилишди – видео

Ҳавола олиш
689 0 0

Коронавирусга қарши курашиш ва унинг олдини олишга қаратилган тадбирлар вақтида бир қатор таниқли ўзбекистонлик спортчилар Ўзбекистон аҳолисига мурожаат қилди.

Барча белгиланган қоида ва чекловларга тартибли равишда амал қилинсагина, тегишли ташкилотлар талаблари қатъий бажарилсагина, бутун дунёда тарқалаётган ушбу вирусга қарши биргаликдаги, ҳамжиҳатликдаги курашиш самара беради.

Таниқли ўзбекистонлик спортчилар Ўзбекистон аҳолисини шунга чақирди. Улар орасида яқиндагина “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланган бир неча карра Олимпиада чемпиони Оксана Чусовитина, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳамда аралаш жанг санъати (MMA) бўйича Ўзбекистон байроғини кўкларга кўтараётган Маҳмуд Муродов ҳам бор.

“Ўз вақтингизни уйда, яқинларингиз орасида ўтказишга ҳаракат қилинг. Агар маълум бир сабабга кўра, озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш учун кўчага чиқсангиз, тиббий ҳимоя ниқобини тақиб олишни унутманг. Оила аъзоларингиз ва яқинларингизни асранг. Биз биргаликда ушбу касалликни енгамиз, муҳими бирга бўлсак бас”, – дейди Муродов ўз мурожаатида.

Одил Аҳмедова ҳам ватандошлардан ваҳимага берилмаслик сўраб, гигиена қоидаларига риоя қилиш зарурлигини таъкидлайди.

Яна видео

Асосий мавзулар