12:15 05 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Sputnik

8 апрель кечқурун Москвада “Третий возраст” қариялар пансионатида ёнғин юз берди, бинода 48 қария ва 5 ходим бўлган. Отахон ва онахонларнинг аксарияти ўзи мустақил ҳаракатлана олмаган, мигрантлар уларни арқон ва нарвон ёрдамида кўчага олиб чиқишди.

Бино олдидаги ётоқхонада истиқомат қилган мигрантлар биринчилардан бўлиб ёрдамга келдилар.

Ўт ўчирувчилар келишига қадар Ўзбекистон ва Тожикистондан келган мигрантлар қариятларни кўтариб кўчага олиб чиқишди. Пенсионерлар арқон ва нарвон ёрдамида кўчага олиб чиқилди.

Ёнғин оқибатида 16 киши жароҳатланди, 4 киши ҳалок бўлди. Ҳозир терговчилар ёнғин сабабларини аниқламоқда. Асосий версия – электр сим ўтказгич ва иситиш қозони носозлиги.

Яна видео

Асосий мавзулар